Валюта курслари 11/07/2025
$1 – 12634.34
UZS – -0.15%
€1 – 14821.34
UZS – -0.01%
₽1 – 162.37
UZS – 0.3%
Қидириш
Технологиялар 08/07/2025 Январь–май ойларида Ўзбекистон 159 миллион долларлик мобил телефон импорт қилди

Январь–май ойларида Ўзбекистон 159 миллион долларлик мобил телефон импорт қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил январь–май ойлари давомида Ўзбекистонга 1 миллион 562,2 минг дона мобил телефон олиб кирилди. Умумий импорт қиймати 159 миллион АҚШ долларини ташкил этди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан импорт ҳажми 37,8 минг донага кўпайди, бу эса 2,5 фоизлик ўсишга тенг.

Ҳисобот даврида мобил телефонларнинг энг кўп ҳажми қуйидаги давлатлардан етказиб берилган:

Хитой — 1 миллион 193,9 минг дона,

Вьетнам — 304,5 минг дона,

БАА — 47,3 минг дона,

Ҳиндистон — 15,6 минг дона.

Бошқа давлатлардан эса тахминан 900 дона телефон олиб кирилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг