Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2019-йил январ ойи якунларига кўра, республикада ташқи савдо айланмаси $ 3 млрд 351 млн 428,8 минг ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 26,8% га ўсди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилмоқда.
Шу жумладан, экспорт ҳажми $ 1 млрд 675 млн 729,9 мингга (ўсиш суръати 16,6%) ва импорт ҳажми $ 1 млрд 675 млн 698,9 мингга (ўсиш суръати 38,9%) етди. Ташқи савдо салдоси 31,0 минг АҚШ долларини ташкил қилди.
2019-йил январ ойида экспорт ҳажми $ 1 млрд 675 млн 729,9 мингга (ўсиш суръати 16,6%) тенг бўлди. Экспорт таркибида товарлар 88,0% улушга эга бўлиб, булар асосан энергия манбалари ва нефт маҳсулотлари (14,8%), озиқ-овқат маҳсулотлари (3,6%), шунингдек, қора ва рангли металлар (5,3%) гуруҳлари ҳиссасига тўғри келмоқда. Олтин ҳажмини ҳисобга олмаган ҳолда, жами товар ва хизматлар экспорти $ 863,6 млн ни ташкил этиб, 46,1% га ўсди.
Ташқи савдо айланмасида МДҲ давлатларининг улуши 29,2% ни ташкил этиб, ҳамда ташқи савдо айланмаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 115,3% ташкил этди. Бошқа хорижий давлатларнинг республика ташқи савдо айланмасидаги улуши 2018-йилнинг январ ойида 67,9% ни ташкил қилган бўлса, жорий йилнинг ушбу даврида эса ташқи савдо айланмасидаги улуши 70,8% га етди. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,9% га ўсди.
Экспорт қилинган товарлар ҳажми, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан $ 228,9 млнга кўп экспорт қилинди ва $ 1 млрд 474 млн 400 мингни ташкил этди. Хизматлар экспорти эса $ 201,3 млнга етган.
Жорий йилнинг январ ойида импорт ҳажми $ 1 млрд 675 млн 698,9 мингга (ўсиш суръати 38,9%) тенг бўлди. Импорт таркибида энг катта улуш машина ва асбоб ускуналар (42,3%), кимё маҳсулотлари ва ундан тайёрланган буюмлар (13,3%) ҳамда қора ва рангли металлар (6,6%) гуруҳлари ҳисобига тўғри келди.
2019-йилнинг январ ойи мобайнида республикага импорт қилинаётган товар ва хизматлар январ ойида, декабр ойига нисбатан $ 392,4 млнга кўп импорт қилинди ва $ 2218,6 млнни ташкил этди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси.