Валюта курслари 02/10/2024
$1 – 12739.99
UZS – 0.19%
€1 – 14256.05
UZS – 0.46%
₽1 – 136.83
UZS – -0.12%
Қидириш
Ўзбекистон 05/02/2019 Январь ойида аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришга 9,4 млрд. сўм ажратилди
Январь ойида аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришга 9,4 млрд. сўм ажратилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Хотин-қизлар қўмитаси январь ойида аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришга 9,4 млрд. сўм ажратди. Аёлларни оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, аёлларни тадбиркорликка кенг жалб этиш мақсадида Хотин-қизлар қўмитасининг тавсияномалари асосида Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш бўйича жамоат фонди маблағлари ҳисобидан 100 млрд.сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилган эди.

Бунга мувофиқ, жорий йилнинг январь ойида республикамиз бўйича 564 нафар тадбиркор бўлиш истагидаги хотин-қизларга 9,4 млрд. сўм миқдорда имтиёзли кредитлар ажратилди.

Натижада 888 та янги иш ўрни яратилди ва 773 нафар хотин-қизлар иш билан таъминланди.

Манбаа: Хотин-қизлар қўмитаси расмий сайти.  

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг