Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 16/05/2019 Янги Зеландия билан янги қўшма лойиҳалар амалга оширилади
Yangi Zelandiya bilan yangi qo'shma loyihalar amalga oshiriladi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – 2019-йилнинг 15-май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов Янги Зеландия Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) Иэн Александр Ҳилл билан учрашди.

Суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон – Янги Зеландия ҳамкорлигининг истиқболлари муҳокама қилинди.

Географик жиҳатдан бир-биридан анча олисда жойлашганига қарамасдан Ўзбекистон ва Янги Зеландия қишлоқ хўжалиги, муқобил электроэнергетика, туризм тармоқларидаги ҳамда таълим ва фан соҳаларидаги алоқаларни янада ривожлантириш учун сезиларли салоҳиятга эга эканлиги эътироф этилди. Шу муносабат билан томонлар ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришнинг янги йўлларини биргаликда излашга тайёрлигини тасдиқлади.

Элчи Инвестициялар ва ташқи савдо, Қишлоқ хўжалиги вазирликларида ҳамда Узумчилик ва шаробчиликни ривожлантириш агентлигида унинг учрашувларини ташкил этишда кўмаклашилгани учун миннатдорчилик изҳор этди. У музокараларда аниқ йўналишлардаги истиқболли қўшма лойиҳаларни кўриб чиқишни режалаштирмоқда.

Учрашувда халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Манба: ТИВ расмий сайти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг