Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ботир Зокиров, Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Квон Ён У, Халқаро ҳамкорлик бўйича Корея агентлиги (KOICA) ва лойиҳани амалга оширишга жалб этилган Корея компанияси консорциуми, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси мутахассислари ва раҳбарияти, Ўзбекистон Республикасининг бошқа манфаатдор вазирликлари ва идоралари вакиллари иштирок этишди.
Мазкур лойиҳанинг ТИА 2016-йилнинг январь-июль ойларида ишлаб чиқилди. Ҳужжатнинг тайёрланиш жараёнида Корея томони ҳозирги Тошкент шаҳридаги аэропортнинг инфратузилмаси ҳолатини баҳолаш бўйича катта иш амалга оширилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси авиация тармоғи, “Тошкент-4” халқаро йўловчилар терминалининг қурилиши ва ривожланиш истиқболлари атрофлича ўрганилди.