Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 1 январь куни Хитойнинг Шэньси вилоятида жойлашган Сиань халқаро портидан Ўзбекистоннинг пойтахти Тошкентга илк юк поезди жўнатилди.
Бу йўналиш "Хитой — Европа" халқаро темир йўл ташувлари тармоғи доирасидаги янги тезкор маршрут — Сиань—Тошкент йўлининг очилиши билан тарихий воқеа бўлди.
Поезд 50 контейнердан иборат бўлиб, маиший техника, тўқимачилик маҳсулотлари ва кимё саноати маҳсулотларини етказиб беради.
Поезд Хитойнинг Синьцзян-Ўйғур автоном туманидаги Хоргос назорат-ўтказиш пункти орқали давлат чегарасини кесиб ўтиб, Қозоғистон орқали Ўзбекистонга йўл олади.
Сиань халқаро "Чаньба" порти, Хитой темир йўл корпорацияси ва бошқа тегишли идоралар ўртасидаги ҳамкорлик туфайли янги маршрут бўйлаб юкларни етказиб бериш вақти 8-10 кундан 5-6 кунгача қисқартирилди.
2024 йилда Сианьдан Марказий Осиёга юк ташиш ҳажми ўтган йилга нисбатан 49,8% га ошди ва 69 655 стандарт контейнерни ташкил қилди.