Янги қоидалар ва чоралар: 1 майдан Ўзбекистонда нима ўзгаряпти
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Мослик декларацияларини рўйхатдан ўтказиш тартиби соддалаштирилади
1 майдан бошлаб мослик декларацияларини сертификатлаштириш органларида мажбурий рўйхатдан ўтказиш бекор қилинади. Энди декларацияларни шакллантириш ва ҳисобга олиш фақат Техник тартибга солишнинг ахборот тизими орқали амалга оширилади.
Товларни божсиз олиб кириш бўйича янгиланган меъёрлар
Фуқаролар томонидан шахсий эҳтиёж учун товарларни божсиз олиб киришдаги лимитлар ўзгармоқда:
Ҳаво транспорти — 1000 АҚШ долларигача
Темирйўл ва дарё транспорти — 500 АҚШ долларигача
Автомобиль (пиёда) ўтиш пунктлари — 300 АҚШ долларигача
Халқаро курьерлик орқали юбориш — 200 АҚШ долларигача
Халқаро почта орқали юбориш — 100 АҚШ долларигача
Банклар ваколати кенгайтирилади
Устав капиталида давлат улуши 50% ва ундан ортиқ бўлган банклар ва уларнинг инвестиция компаниялари аукционда сотилмаган гаров мулкини мустақил равишда сотиш ҳуқуқига эга бўлади. Бу амалиёт қарз шартномалари, муддатли тўлов ёки лизинг шартномалари орқали амалга оширилиши мумкин.
Қурилиш ва уй-жой коммунал соҳасида давлат назорати шартнома асосида амалга оширилади
Агар тадбиркор билан ҳудудий инспекциялар ўртасида келишув тузилса, қисқа муддатли текширувлар шартнома асосида ўтказилади ва “Ягона давлат назорати” ахборот тизимида мажбурий рўйхатдан ўтказилиши шарт бўлмайди.
Давлат органлари кадрлар раҳбарларини аттестациядан ўтказиш
1 майдан бошлаб:
Республика ва маҳаллий ижро органларининг инсон ресурсларини бошқариш соҳасидаги фаолияти ваколатли давлат органи томонидан баҳоланади
Кадрлар бўлими бошлиқлари мажбурий аттестациядан ўтадилар
Фонограммалардан фойдаланиш чекланади
Бюджет ва нобюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган концертларда фонограммадан фойдаланиш босқичма-босқич тақиқланади.
Рекламада ижро формати мажбурий кўрсатилади:
“Жонли ижро”,
“Жонли овоз, фонограмма билан”,
“Фонограммада концерт”.
Давлат мукофотлари учун номзодларни кўриб чиқишда жонли ижро этувчи артистларга устуворлик берилади.
Кам таъминланган оилаларга энергия харажатларини қоплаш
2027 йил 1 апрелгача:
Ягона ижтимоий ҳимоя реестридаги ёки кам таъминланган деб топилган оилаларга қуйидаги компенсациялар берилади:
Электр энергияси бўйича — асосий меъёрдан 150 кВт/соатгача фарқ учун
Табиий газ — иситиш мавсумида 250 м³ гача, бошқа ойларда 150 м³ гача
Креатив парк резидентлари учун солиқ имтиёзлари
2031 йил 1 январигача қуйидаги имтиёзлар амал қилади:
Ижтимоий солиқ ва жисмоний шахслар даромад солиғи ставкаси 50% га камайтирилади
Айланма солиғини тушум ҳажмига боғлиқ бўлмаган ҳолда тўлаш ҳуқуқи берилади
Бизнесни кенгайтиришга кўмак
Ўзини ўзи банд қилган шахслар якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтганда давлат божи ундирилмайди.
Имтиёзли, гаровсиз кредитлар тақдим этилади:
Якка тартибдаги тадбиркорликка ўтганда — 50 млн сўмгача
Микрофирма ёки кичик корхонага ўтганда — 150 млн сўмгача
Ўрта ва йирик бизнес тоифасига ўтган субъектлар учун ҚҚС қайтариш муддати 1 йил давомида 7 кунгача қисқартирилади.
Аёл тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш дастури — «Hamroh»
Дастур доирасида:
Ментор тадбиркорларга 5 нафар аёлга ёрдам бергани учун 50 млн сўмгача грант берилади
Ижобий кредит тарихига эга аёлларга 100 млн сўмгача гаровсиз кредит ажратилади
Ускуналар етказиб берилгунига қадар “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” кафиллик беради
Янги солиқ текширувлари тартиби
Автоматлаштирилган солиқ хатарлари таҳлили орқали аниқланган солиқ базаси яширилиши ҳолатларида, 10 иш куни олдин огоҳлантириш талаби татбиқ этилмайди.
«Тоза қўллар» дастури ишга туширилади
Дастурда қуйидагилар кўзда тутилган:
Қўл ювиш учун санитар-гигиеник шароитларни таъминлаш
Таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларида санитария хоналарини яхшилаш
Экологик чекловлар
1 майдан бошлаб Тошкент, Нукус ва вилоят марказларида қуйидаги лойиҳаларни амалга ошириш тақиқланади:
Асбест, цемент, шлам, шлак ишлаб чиқариш
Терини қайта ишлаш, паррандачилик фабрикалари
Самарасиз фильтрсиз кўмир ёқиш
Заҳарли моддалар чиқарадиган металлургия ва шиша корхоналари
I ва II тоифали хавфли чиқиндиларни қайта ишлаш ва ёқиш корхоналари
«Ҳалол» белгисини жорий этиш
Ислом мамлакатлари стандартлаш ва метрология институти стандартлари бўйича сертификатланган маҳсулот ва хизматлар учун “Ҳалол” белгисини мажбурий тарзда жорий этиш режалаштирилмоқда.
Солиқ органларининг операцияларни тўхтатиш ваколати
Агар солиқ қоидабузарлиги аниқланса, солиқ органлари тадбиркорнинг банк операцияларини тўхтатиб қўйиш ҳуқуқига эга бўлади.
Сув транспортига қўйиладиган янги талаблар
GPS, автоматик тезликни пасайтириш тизимига эга ва миллий мониторинг-навигация тизимига уланган двигателли сув транспортларидан фойдаланишга рухсат берилади.