Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 03/09/2020 Янги ўқув йилида бутун мамлакат бўйлаб 1200 та мактаб электрон кундаликларга ўтади
Янги ўқув йилида бутун мамлакат бўйлаб 1200 та мактаб электрон кундаликларга ўтади

 

Янги ўқув йилидан бошлаб қоғоз кундаликлар ва журналлар мамлакатнинг 1200 та мактабида бекор қилинади. Бу, бир томондан, ўқитувчиларнинг қоғоз журналларни тўлдиришга ва ҳисоботларни қўлда ёзишга кетадиган вақтини тежаса, бошқа томондан, ота-оналар ва мактаб орасидаги ўзаро алоқани яхшилайди.

 

Электрон кундалик мактабдаги барча воқеалардан ва фарзандингизнинг баҳоларидан онлайн режимда хабардор бўлиш, боланинг синф раҳбари ва бошқа ўқитувчилар билан алоқани ушлаб туриш ҳамда болага таълим жараёнидаги қийинчиликларни йенгиб ўтишига ўз вақтида ёрдам бериш имконини яратади.

 

Кундалик.cом ТAS-IХ зонасида жойлашган бўлиб, платформа билан ишлаганда интернет-трафик, шу жумладан мобил операторлар орқали ҳам, сарфланмайди. Фойдаланувчилар ҳақидаги ҳамма маълумотлар “Ўзбектелеком” серверларида сақланади. Бу таълим жараёнининг барча иштирокчилари ҳақидаги шахсий маълумотлар ишончли ҳимоя остида еканини билдиради.

 

Истиқболда ушбу тизимга ўтганда ахборот яхшироқ ҳимоя қилинади, чунки ахборот мактаб мулоқоти учун махсус ишлаб чиқилган ёпиқ тизимга узатилади ва сақланади. Қатор тадқиқотларга кўра, ота-она назоратини ҳиср тадқиқотларга кўра, ота-она назоратини пиқ тизимга узатилади ва сақланади.

 

Охирги 2 йил ичида ўқитувчилар учун 7 та мажбурий ҳужжат ўрнига битта электрон журналда ишлаш учун шароитлар яратилди. Қоғоздан тўлиқ воз кечиш ва электрон журналларга ўтиш ўқитувчининг ишини осонлаштиради ва вақтини тежаш имконини беради. Ўқитувчи тежалган вақтни ўқувчилар билан ижодий ишга ёки ўзининг касб маҳоратини оширишга сарфлаши мумкин.

 

2020-2021 ўқув йили бошланишидан олдин Халқ таълими вазирлиги Тошкент шаҳридаги ўқувчиларнинг ҳамда мамлакат ҳудудларидаги мингга яқин ўқувчиларнинг ота-оналарига қоғоз кундалик харид қилиш ўрнига унинг электрон аналогига обуна бўлиш зарурлиги ҳақида маълум қилади. Мамлакатнинг қолган қисмида электрон кундаликнинг жорий етилиши мактаблар маъмурияти томонидан алоҳида эълон қилинади.

 

Кундалик.cом платформасига обуна бўлиш қиймати қоғоз кундаликнинг ўртача нархига тенг (йилига 10 минг сўм). Биринчи ой давомида ота-оналар тизим билан синов тариқасида ишлашлари мумкин.

 

Ўқитувчилар авваллари бюджет маблағлари ҳисобидан мактабларга харид қилинган қоғоз журналлар билан ишлаганлари каби электрон журналдан бепул фойдаланишлари мумкин.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг