Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Спорт 02/02/2019 Янги «Ice City» мажмуаси очилди
Янги «Ice City» мажмуаси очилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 16 000 кв.м майдонда қад ростлаган ушбу «шаҳарча»да қор ўйнаш, сноубордда учиш ва хоккей спорт тури билан шуғулланиш мумкин. Муз саройида мухлислар учун алоҳида трибуна ҳам ташкил этилган. Ҳудудда +18 даража илиқлик ушлаб турилади.

Сиз муз устида ўзингизни фигурали учувчи ёки хоккейчи сифатида тасаввур қилишингиз мумкин. Ёритувчи мосламалар, қулайлик ва трибуналарнинг борлиги бу ерда мусобақалар ташкил қилиш имкониятини ҳам беради. Янги муз майдони замонавий ўзбек хоккейи тарихидаги яна бир муҳим воқеликка мезбонлик қилди. Рамзий тугмани босиш орқали хоккей бўйича 2019 йилги Ўзбекистон чемпионатига қанча вақт қолганини кўрсатувчи тескари ҳисоб бошланди. Чемпионат давомида 24 та учрашув бўлиб ўтади. Баҳслар 17 март куни ниҳоясига етади. 20 мартдан бошлаб эса плей-офф учрашувлари бошланади. Унда жамоалар учта ғалабагача кураш олиб борадилар. Шуни қайд этиш лозимки, ушбу муз аренаси айни пайтда мамлакатимизда барча халқаро стандартларга жавоб берадиган (дарвоза, ўлчамлар, ёритиш тизими ва кийим алмаштириш хонаси) биринчи ва ягона мажмуа ҳисобланади.

Манбаа: Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси  

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг