Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 13/03/2023 Янги гидроэнергетик қувватлар – ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг муҳим омили
Янги гидроэнергетик қувватлар – ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг муҳим омили

Шавкат Мирзиёевнинг Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида Термиз тумани Янгиобод маҳалласидаги «Termez National Carpets» масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишиб, шу ерда янги 6 та янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга туширди. 

Мазкур ишга туширилган корхоналар орасида йирик қувватда экологик тоза электр энергияси ишлаб чиқарувчи «Тўпаланг» ГЭСи ҳам бор. 

«Тўпаланг» гидро электр станциясини модернизация қилиш лойиҳаси доирасида унинг умумий қуввати 175 мегаваттга етказилди. Бу йилига 467 миллион киловатт соат электр ишлаб чиқариш имконини беради.

Замонавий Ўзбекистонда электр энергияси тармоғи жадал ривожланмоқда. Бу борада Сурхондарё вилоятида мавжуд гидроэнергетик салоҳиятдан самарали фойдаланиш, янги қувватларни ишга тушириш йўналишида Жамият томонидан босқичма-босқич амалий ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, 2023-2030 йилларда Сурхондарё вилоятида 81 та лойиҳа асосида 601,4 МВт, йиллик 2 038,2 млн кВт.с тенг янги қувватларнинг ишга туширилиши режалаштирилган.

Шу билан бирга, жорий 2023 йилда «Ўзбекгидроэнерго» АЖ томонидан биргина Сурхондарё вилоятида 6 та лойиҳа асосида 184,1 МВт қувват ишга туширилади. Шунингдек, истиқболли лойиҳалар асосида кейинги йилларда Тўполанг дарёсининг юқори қисмида жами 20 та лойиҳалар асосида умумий қуввати 264 МВт бўлган Юқори Тўполанг ГЭСлари қурилади.

Ушбу жараёнда эса Жамият томонидан хусусий сектор томонидан амалга ошириладиган микро ГЭСларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Сурхондарё вилоятида жами 55 та лойиҳа асосида жами қуввати 25,8 МВт бўлган лойиҳалар ишга туширилади. Шундан 2023 йилда 8 та лойиҳа асосида жами қуввати 10,1 МВт бўлган янги лойиҳалар ишга туширилиб, аҳолига тоза электр электр энергияси ишлаб чиқарилади. Бу борада, Жамият томонидан қуввати 9,1 МВт бўлган 5 та лойиҳа ишга туширилиши, хусусий сектор томонидан янги 3та лойиҳа – қуввати 1 МВт бўлган микро ГЭСлар ишга туширилади.

Амалга оширилган ишлар натижасида 582 млн м3 табиий газни иқтисод қилинишига эришилади. Шунингдек, 1560 та янги иш ўринлари яратилиб, 850 000 мингдан ортиқ хонадон электр энергияси билан таъминланади.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг