Yandex Uzbekistan ўзининг Market маркетплейсини ишга туширди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Янги маркетплейс эндиликда Yandex Go иловасида мавжуд. Хизматнинг ўзига хос жиҳатлари орасида — “бир босишда” етказиб беришнинг янги формати, бўлиб тўлаш имконияти, шунингдек, Yandex Factory — компаниянинг шахсий ишлаб чиқариш йўналиши маҳсулотлари бор. Айни пайтда Market Тошкент шаҳри ва қисман Тошкент вилоятида фаолият юритмоқда.
Market’дан буюртма бериш Yandex Go иловаси ёки market.yandex.uz сайти орқали амалга оширилади.
Market’да қуйидаги тоифалардаги маҳсулотларни харид қилиш мумкин: электроника, маиший техника, уй ва таъмирлаш буюмлари, кийим-кечак ва пойабзал, гўзаллик воситалари. Маркетплейсда тавсиявий маҳсулотлар лентаси мавжуд бўлиб, у фойдаланувчига мослаштирилган таклифларни тақдим этади. Хизмат турли маҳсулотларни нархи ва техник хусусиятлари бўйича солиштириш имконини ҳам беради.
Маркетплейс доирасида Yandex Factory — компаниянинг шахсий ишлаб чиқариш йўналишидаги маҳсулотлар ҳам тақдим этилди. Yandex Factory турли тоифалардаги маҳсулотларни — электроника ва маиший техникадан тортиб, болалар ўйинчоқларигача — ишлаб чиқаради. Маркетплейсда еттита шахсий бренд маҳсулотлари тақдим этилган:
• Lunnen — компьютер техникаси,
• Commo — электрон аксессуарлар,
• Tuvio — маиший техника,
• Pragma — уй учун маҳсулотлар,
• Junion — болалар маҳсулотлари,
• Cubits — радиобошқарувли ўйинчоқлар,
• Nocord — электроасбоблар.
Market орқали буюртмани етказиб бериш МТП (маҳсулотни тарқатиш пунктлари) ёки курьер орқали амалга оширилади. Айни пайтда 60 та МТП фаолият юритмоқда, йил охиригача улар сони бўйлаб 250 тага етказилади.
Маркетплейсда, шунингдек, “бир босишда” етказиб беришнинг янги формати жорий этилди. Бу ҳолда буюртма аввал Lavka хизматининг энг яқин дарксторига жўнатилади, фойдаланувчига эса буюртма тайёрлиги ҳақида хабар юборилади. Харидор ўзига қулай вақтда 15 дақиқадан бошлаб буюртмани олиши мумкин. “Бир босишда” етказиб беришга Lavka’дан озиқ-овқат ва бошқа маҳсулотларни қўшиш мумкин — улар Market буюртмаси билан бирга етказилади.
МТП ва “бир босишда” етказиб бериш барча буюртмалар учун бепул, 1 миллион сўмдан юқори буюртмалар эса курьерлар томонидан бепул етказиб берилади.
Буюртмаларни илова ёки сайтда банк картаси орқали, шунингдек, МТПда нақд пул ёки карта билан тўлаш мумкин. Маркетплейсда Yandex Split хизмати орқали бўлиб тўлаш имконияти ҳам мавжуд. Унга кўра, харидор маҳсулот нархининг бир қисмини тўлайди, қолган сумма эса боғланган картадан белгиланган жадвал асосида ечилади. Ҳозирда 2, 4 ва 6 ойлик бўлиб тўлаш вариантлари мавжуд.
Янги фойдаланувчилар учун POCHIN промокоди билан Market’да биринчи буюртмага 50% чегирма тақдим этилади. Максимал чегирма — 80 000 сўм. Чегирмадан 2025 йил 31 майгача фойдаланиш мумкин.
Market айни пайтда Тошкент ва қисман Тошкент вилоятида фаолият юритяпти, келгусида хизматнинг географияси босқичма-босқич кенгайтирилади.
Yandex Uzbekistan сунъий интеллект технологиялари асосида маҳсулот ва хизматлар яратади. Компания қуйидаги йўналишларда фаолият юритади: онлайн такси буюртмаси, таом ва маҳсулот етказиб бериш, булутли ечимлар, геохизматлар, кўнгилочар платформалар ва таълим лойиҳалари.