Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Яна икки нафар курашчимиз жаҳон чемпионатида совриндор бўлди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Болгариянинг Самомов шаҳрида ташкил этилаётган спорт курашлари бўйича U20 жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоасининг муваффақиятли иштироки давом этади. Ортда қолган кун икки нафар курашчимиз шоҳсупага кўтарилди.
-72 кг вазн тоифасидаги баҳсларда финалгача етиб борган Аҳмад Қодиров якунда кумуш медаль билан тақдирланди. Шунингдек, -67 кгда Фаёзбек Эшмирзаев бронза медалини қўлга киритди.