Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Дунё 16/03/2019 Яманда вабо касаллиги туфайли 12 киши вафот этди
Яманда вабо касаллиги туфайли 12 киши вафот этди

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Яманда вабо касаллиги туфайли 12 киши вафот этди, дея хабар бермоқда “САБА” агентлиги.

Маълумотларга қараганда, жорий йилнинг 12 мартига қадар касалхоналарда 15200 киши вабо шубҳаси билан тиббий кўрикдан ўтказилган ва улардан 4200 нафарида касаллик аниқланган.

Мамлакат бўйлаб йигирмадан ортиқ касалхоналар ва поликлиникалар вабога чалинган деб шубҳа қилинган беморларни қабул қилиш ва тезкор даволаш учун шай ҳолатга келтирилди.

Яманда 2014 йилдан бери давом этиб келаётган уруш туфайли тиббиёт тизими издан чиққан.

Манба: Azon.uz расмий сайти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг