Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 13/06/2016 ХХР раҳбари Ўзбекистонга ташриф буюради
ХХР раҳбари Ўзбекистонга ташриф буюради
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Хитой Халқ Республикаси раҳбари Си Цзиньпин расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда ХХР ТИВ расмий вакили Лу Кан хабар берди.

Унинг маълумотларига кўра, жорий йилнинг 17-22-июнь кунлари Си Цзиньпин расмий ташриф билан Сербия, Польша ва Ўзбекистонда бўлади.

“Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг таклифига биноан Хитой Халқ Республикаси раҳбари Си Цзиньпин 2016-йилнинг 23-24-июнь кунлари Тошкентда ўтадиган ШҲТ нинг 16-саммитида иштирок этади”, - деди у.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг