Валюта курслари 29/11/2024
$1 – 12865.05
UZS – 0.13%
€1 – 13550.76
UZS – 0.28%
₽1 – 116.73
UZS – -2.78%
Қидириш
Ўзбекистон 12/07/2021 «Хуқуқлар ва танлов имконияти жавобни белгилайди: туғилишнинг ўсиши ёки пасайишидан қайтъий назар биринчи навбатда репродуктив саломатлик ва барча инсонларнинг хуқуқлари устувор аҳамият касб этиши лозим»
«Хуқуқлар ва танлов имконияти жавобни белгилайди: туғилишнинг ўсиши ёки пасайишидан қайтъий назар биринчи навбатда репродуктив саломатлик ва барча инсонларнинг хуқуқлари устувор аҳамият касб этиши лозим»

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳшунослик жамғармаси (ЮНФПА) томонидан Махалла ва оила тадқиқот институти ва Ўзбекистон журналистларини қайта тайёрлаш маркази билан ҳамокрликда 12 июл куни Бутунжахон Аҳолишунослик Куни (БАК) муносабати билан ташкил этилган Онлайн медиа брифинги бўлиб ўтди. БАК ҳар йили 11 июлда нишонланади. Бу йилги мавзу «Хуқуқлар ва танлов имконияти жавобни белгилайди: туғилишнинг ўсиши ёки пасайишидан қайтъий назар биринчи навбатда репродуктив саломатлик ва барча инсонларнинг хуқуқлари устувор аҳамият касб этиши лозим».

Ушбу тадбир оммавий ахборот воситалари вакиллари, хусусан журналистлар ўртасида БАК 2021 мавзуси ва унинг Ўзбекистон учун долзарблиги тўғрисида хабардорликни оширишга қаратилган. Ўзбекистон худудлари бўйича тақдим этилган аҳоли сонининг прогнозлари барча минтақаларда аҳоли сони ва ёшига кўра таркибидаги динамик ўзгаришлар юз беришини қўрсатди, ва бу ўзгаришлар ҳар хил тезликда содир бўлиб, турли оқибатларга олиб келади. Айрим ҳудудларда мунтазам равишда аҳолининг тез ўсиши ва ёшларнинг катта оқимининг меҳнат бозорига кириб келиши кузатилса, бошқа ҳудудларда аҳолининг кескин қариши кузатилади. БАК мавзусига мувофиқ, Ўзбекистон барча минтақалари учун, аҳоли динамикасидан қатъий назар, репродуктив саломатлик ва хуқуқлар аҳолининг хоҳиш-истакларини қондириш ва иқтисодиётни янги поғоналарга олиб чиқишда долзарб бўлиб қолади.

Тадбирни Махалла ва оила илмий-тадқиқот институти директори Нодира Эгамбердиева, Ўзбекистон журналистларини қайта тайёрлаш марказининг директори Гулнора Бобожанова хонимлар ва ЮНФПАнинг Ўзбекистондаги вакили Ю Ю жаноблари очдилар. Жаноб Ю Ю UNFPA, Махалла ва оила илмий тадқиқот институти ва Ўзбекистон журналистларини қайта тайёрлаш маркази орасидаги ҳамкорликнинг муҳимлигини таъкидлаб, «бу ҳамкорлик ҳар томонлама ютуқли бўлиб, илмий-тадқиқот институтлари томонидан амалга оширилган тадқиқот натижалари  жамоатчиликка эълон қилиниши, ва шу билан бирга оммавий ахборот воситаларига шундай маълумотларни жамоатчиликка тақдим эта олиши учун илмий маълумотлар ва далилларга асосланган ишончли маълумотларни олиш имкони тақдим этилиши муҳимлигини таъкидлади».

Асосий маъруза ЮНФПАнинг халқаро эксперти, Карлов Университетининг (Прага, Чехия) Демография ва геодемография кафедра мудири ўринбосари жаноб Томаш Кучера томонидан тақдим этилди. Маърузада Ўзбекистон минтақалари бўйича аҳоли сонининг прогноз натижалари тақдим этилиб, ижтимоий-иқтисодий сиёсатни шакллантиришда аҳоли прогнозларидан фойдаланиш муҳимлиги таъкидланди. Аҳолининг сони, ёши ва географик тақсимотидаги кутилаётган ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотлар ҳукуматга ижтимоий инфратузилмани шакллантириш, яъни янги мактаблар, касалхоналарни қуриш ёки мавжудларини реконструкциялашга сармоя киритиш, муносиб иш жойларини яратиш мақсадида бозор инфратузилмасини такомиллаштиришни инвестициялаш бўйича асосланган қарорларни қабул қилишга ёрдам беради, шу билан бирга, аҳолининг турли гуруҳлари, масалан қарияларнинг,  эҳтиёжларини яхшироқ қондиришга хисса қўшади. Кучера жаноблари, истиқболда аҳоли динамикасидаги ўзгаришлар муайян чақириқларга олиб келиши, лекин ушбу ўзгаришлар янги имкониятларни ҳам келтириб чиқаришини таъкидлади. 

Тақдим этилган презентациядан сўнг панел муҳокамаси бўлиб ўтди ва унда бир қатор маърузачилар, шу жумладан, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бўлим бошлиғи Адиба Нуриддинова , МДХ статистистика қўмитаси ижтимоий-демографик статистика бошқармаси бошлиғи Ирина Збарская ва , Ўзбекистон журналистларини қайта тайёрлаш маркази директори Гулнора Бобожонова, ва фахрий демограф олима Людмила Максакова хонимлар, ҳамда Махалла ва оила тадқиқот институти директори ўринбосари жаноб Хамид Абдураманов иштирок этдилар.

Ҳар бир иштирокчи ўзаро боғлиқ бўлган бир нечта мавзулар, хусусан, меҳнат бозори ва қариш динамикаси, туғилиш ва оилани режалаштириш ҳамда яқинда Республикамизда ўтказиладиган аҳолини рўйхатга олиш мавзулари бўйича ўз фикрлари билан  ўртоқлашди. Репродуктив саломатлик ва аҳоли динамикаси масалаларини юқори сифатли даражада ёритишда оммавий ахборот воситаларнинг роли муҳокама қилинди. Бабажанова хоним халқаро ҳамкорлик ва тажриба алмашинув имкониятларини қўллаб қувватлади ва жамиятни самарали ҳамда ўз вақтида хабардор этиб боришда ОАВ материаллари сифатини ошириш, журналистлар ва блоггерларнинг ахлоқий меъёрларга риоя эитиши, шунингдек, ОАВнинг салоҳиятини юксалтириб боришда узлуксиз таълим ва тренингларнинг ўрини юқори эканлигини таъкидлади.

Тадбирнинг асосий аудиториясини оммавий ахборот воситалари вакиллари, шу жумладан, худудлардан келган ОАВ вакиллари ташкил этди. ЮНФПА бутун мамлакат бўйлаб оммавий ахборот воситалари билан муҳим маълумотлар, шу жумладан, аҳоли динамикаси, ЖРС ва гендер тенглиги каби масалаларга оид маълумотларни тарқатиш ва аҳоли орасида хабардорлик даражасини ошириш юзасидан биргаликда иш олиб бориш мақсадида алоқаларни янада ривожлантиришга умид қилмоқда.

 

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг