Валюта курслари 06/11/2024
$1 – 12774.98
UZS – -0.12%
€1 – 13914.51
UZS – -0.15%
₽1 – 130.14
UZS – 0.08%
Қидириш
Ўзбекистон 14/09/2018 ХТВ раҳбари: Халқ таълимида формадан кўра муҳимроқ масалалар бор
ХТВ раҳбари: Халқ таълимида формадан кўра муҳимроқ масалалар бор
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов "Facebook"даги саҳифасида ўқувчи ва ўқитувчиларнинг формасидан кўра муҳимроқ ва оғирроқ муаммолар борлигини айтиб, журналистларни масъулиятлироқ бўлишга ундаган.

"Халқ таълими вазири сифатидаги фаолиятимнинг бошида айтганман, формадан кўра муҳимроқ муаммоларимиз бор. Лекин, афсуски, ҳалигача кўпчилик шунинг атрофида ўралашиб қоляпти", – деган Шерматов. – "2018 йил 26 июндаги матбуот анжуманида айтганман, барчанинг эътибори мактаб формасига кетиб қолди, аслида бизнинг бош вазифамиз — таълим сифати. Иккинчи даражали саволларга чалғимаслигимиз керак", деб ёзади вазир.

Бундан ташқари, Шерзод Шерматов ҳамма ўқитувчининг обрўсини кўтаришга ҳаракат қилаётган пайтда ўқувчилар формасидан ўқитувчиларникига ўтиб кетиш нотўғри эканини айтади. Айниқса, малакали устозларни мактабга жалб қилиш қийин бўлаётган паллада.

"Этикага кўра, агар телевидение орқали шахс розилигисиз бирор киши салбий образда намойиш этилса, уларни кимдир таниб қолмаслиги учун юзларини ёпиш керак бўлади. Тараққийлашган жамиятда шахсни оммавий таҳқирлашга йўл қўйиб бўлмайди, айниқса, болаларни! Умид қиламанки, келажакда ҳурматли журналистларимиз бундай муҳим деталларни ҳисобга олишади", деди Шерзод Шерматов.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг