Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 23/09/2020 Хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича маслаҳат кенгаши фаолияти йўлга қўйилади
Хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича маслаҳат кенгаши фаолияти йўлга қўйилади

 

2020 йил 23 сентябрь куни  Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси ҳузурида Хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича маслаҳат кенгаши фаолиятини ташкил этиш юзасидан онлайн йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Комиссия ва Олий Мажлис Сенати аъзолари, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

 

Таъкидланганидек, аёллар орасида тадбиркорликни ривожлантириш жаҳон миқёсида давом этаётган муҳим жараёнлардан бири ҳисобланади. Жумладан, ишбилармон аёлларнинг кластер усулидаги фаолиятига алоҳида эътибор бераётган мамлакатларда кичик ва ўрта бизнеснинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши сезиларли ортмоқда.

 

Хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантиришга комплекс ёндашувни ишлаб чиқиш, аёллар томонидан бошқариладиган корхоналарни қўллаб-қувватлаш дастурларини амалга ошириш, уларга ахборот, бозор, таълим ва молиявий ресурслардан фойдаланиш имкониятини бериш ва ўз ишини бошлашга бўлган интилишни рағбатлантириш мақсадида Хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича маслаҳат кенгашини тузиш таклиф этилмоқда.

 

Маслаҳат кенгаши доимий фаолият юритувчи орган бўлиб, давлат ва хусусий сектор ўртасида ҳамкорлик механизмларини кучайтириш, шунингдек тараққиёт бўйича шериклар ва фуқаролик жамияти билан хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича очиқ мулоқотни таъминлаш учун   ташкил этилади.

 

Шунингдек, ушбу тузилма аёлларнинг тадбиркорлик ташаббусларини янада қўллаб-қувватлаш, уларнинг оилавий бизнесини ривожлантиришга кўмаклашиш, бу соҳадаги ҳуқуқий асосларни   ўрганиб бориш ва уларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади.

 

Йиғилишда маслаҳат кенгаши фаолиятига оид концепция, иш режалари ва дастурлар муҳокама қилинди, унинг таркиби тасдиқланди.  Янги тузилма ишини самарали йўлга қўйиш бўйича долзарб вазифалар белгилаб олинди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг