Валюта курслари 01/05/2025
$1 – 12920.16
UZS – -0.1%
€1 – 14681.18
UZS – -0.26%
₽1 – 158.61
UZS – 0.21%
Қидириш
Иқтисод 01/05/2025 Хорижий IТ-компанияларнинг Ўзбекистондаги солиқ тўловлари 42 фоизга ошди

Хорижий IТ-компанияларнинг Ўзбекистондаги солиқ тўловлари 42 фоизга ошди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонда хорижий IТ-компаниялардан тушган солиқ тушумлари қарийб 1,5 бараварга ошди, дейилади Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабарида.

Электрон хизматлар кўрсатувчи 68 та хорижий компаниянинг солиқ тўловлари 36,2 миллиард сўмни (ўсиш 42 фоиз) ёки амалдаги курс бўйича 2,79 миллион долларни ташкил этди. Тўланган солиқларнинг 94,5%и электрон хизматлар кўрсатувчи қуйидаги 10 та хорижий компаниялар ҳиссасига тўғри келади:

Аппле - 10,6 млрд сўм;

Мета - 10,5 млрд сўм;

Google - 8,9 млрд сўм;

ОпенАИ - 1,1 млрд сўм;

ТикТок - 934,8 млн сўм;

Воокинг.сом - 542,7 млн сўм;

Нетфлих - 467,6 млн сўм;

Зоом - 432,6 млн сўм;

Асса - 427 млн сўм;

Хсолла - 235,6 млн сўм.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг