Валюта курслари 14/03/2025
$1 – 12938.11
UZS – 0.14%
€1 – 14076.66
UZS – -0.18%
₽1 – 149.99
UZS – 0.31%
Қидириш
Ўзбекистон 15/03/2025 Хорижда ота-она қарамоғисиз қолган 30 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилади

Хорижда ота-она қарамоғисиз қолган 30 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш вазирликлари ходимларидан иборат ишчи гуруҳ хорижда ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг болаларини Ташқи ишлар вазирлиги кўмагида Ўзбекистонга қайтариш мақсадида навбатдаги хизмат сафарига Россия Федерациясига жўнаб кетди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди.

Ҳозирда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасалари билан ҳамкорликда

Москва, Санкт-Петербург, Астрахан, Волгоград, Иркутск, Челябинск, Владивосток ва Уляновск шаҳарларида, шунингдек, Москва, Ленинград, Орёл, Смоленск ва Владимир вилоятларида ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган 30 нафар боланинг ҳужжатларини расмийлаштириш ишларини олиб борилмоқда.

Вояга етмаган болаларнинг доимий рўйхатдан ўтган жойидаги «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари олиб келинаётган болаларни оилавий муҳитга қайтариш бўйича чора-тадбирлар кўрмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг