Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Туризм 02/07/2016 Хоразм вилояти сайёҳлик ташкилотлари билан ҳамкорлик ўрнатмоқда
Хоразм вилояти сайёҳлик ташкилотлари билан ҳамкорлик ўрнатмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “Marakanda Expedition” сайёҳлик ташкилоти “Ўзбектуризм” миллий компанияси Хоразм минтақавий бўлинмаси билан ҳамкорликда Малайзия, Италия ва Непал давлатлари сайёҳлик ташкилотларининг 7 нафар мутахассислари учун вилоятда инфо-тур ташкил қилди.

Инфо-тур доирасида меҳмонлар “Ориент Стар Хива”, “Малика Хива”, “Хейвақ”, “Қибла тоза боғ”, “Олд Хива” ва “Хоразм Палас” меҳмонхоналари ҳамда “Ясовулбоши” ва “Мирзабоши” ресторанлари фаолияти билан танишишди.

Ташриф давомида меҳмонлар учун “Ичан қалъа” давлат музей қўриқхонаси бўйлаб экскурсия уюштирилиб, меҳмонлар “Кўҳна арк” мажмуаси, “Мухаммад Рахимхон Феруз мадрасаси”, “Жума масжид”, “Тош ховли”, “Ислом Хўжа” ва “Пахловон Махмуд мақбараси” мажмуалари ҳақида батавсил маълумот берилди.

Сайёҳат давомида чет эллик меҳмонлар учун дарбозлар тамошалари ва фолклор этнографик жамоаларнинг концерт дастурлари ташкил этилди.

Шунингдек, инфо-тур доирасида Малайзия, Италия ва Непал давлатлари сайёҳлик ташкилотлари вакиллари учун Қорақолпоғистон Республикасининг Элликқала туманидаги “Аязқала” ва “Тупроққала” тарихий обидалари бўйлаб сайёҳат ташкил қилинди. Инфо-тур давомида меҳмонлар Бухоро ва Самарқанд вилоятларининг сайёҳлик салоҳияти билан ҳам таништирилади.

Айтиш жойизки, бу каби минтақаларда олиб борилаётган фаол тарғибот ишлари яқин келажакда юртимизга ташриф буюрувчи меҳмонлар сони ва географиясини кенгайтириши аниқ. Шу сабабли, “Ўзбектуризм” миллий компанияси бу каби тадбирларни юртимизнинг барча вилоятларида олиб боришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг