Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Туризм 24/03/2019 Хоразм валоятининг туризм салоҳияти Россиянинг "Первый" телеканали орқали намойиш этилади
Хоразм валоятининг туризм салоҳияти Россиянинг "Первый" телеканали орқали намойиш этилади

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Хоразм вилояти туризмни ривожлантириш департаменти ташаббуси ва бевосита таклифи билан жорий йилнинг 19-23 март кунлари Россиянинг "Первый" телеканали "Непутевые заметки" дастури ижодкорлари Хоразм вилоятида сафарда бўлди.

5 кунлик тасвирга олиш жараёнлари давомида улар Хива шаҳрида жойлашган диққатга сазовор жойлар, хусусан “Ичан қалъа” давлат музей-қўриқхонаси, Нуриллабой саройи, Хива туманидаги "Кора кўл" экотуризм объекти, Боғот ва Урганч туманларидаги айрим туристик мажмуаларни тасвирга олди. Кулолчилик, наққошлик, тўқувчилик ва гиламдўзлик каби кўплаб йўналишларда ишлаётган маҳаллий ҳунармандлар иши билан яқиндан танишди.

Россиялик мутахассислар Хоразмниниг ўзига ҳос услублари ҳақида атрофлича маълумотга эга бўлди. Жумладан, ипак гиламини тўқиш жараёнлари меҳмонлар диққатини ўзига тортди. Иштирокчилар айнан Наврўз шодиёналари пайтига таклиф қилингани ҳам катта аҳамиятга эга бўлди. Байрам сайилларидаги миллий халқ ўйинлари, мазали таомлар, халқ оғзаки ижодининг ўзига ҳос услуб ва кўринишлари барчада катта таассурот ўйғотди.

Манба: ЎзА.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг