Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Молия 10/04/2018 ХМК “Hamkorbank” АТБга кичик бизнесни молиялаштириш ва валюта рискларини бошқаришга кўмаклашади
ХМК “Hamkorbank” АТБга кичик бизнесни молиялаштириш ва валюта рискларини бошқаришга кўмаклашади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Кичик бизнесни молиялаштириш ва валюта рискларини бошқариш бўйича “Hamkorbank” АТБ ва Халқаро Молия Корпорацияси ўртасида бош келишув имзоланди.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислохотлар жараёнида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг амалиётга тадбиқ этилиши, кўплаб халқаро молия институтларининг Ўзбекистонда бизнес юритишга бўлган ишончини ортишига олиб келди. Ўзбекистон Республикаси банк – молия тармоғини ривожлантиришда ва қуллаб қувватлашда фаол иштирок этаётган нуфузли халқаро молия институтларидан бири - Халқаро Молия Корпорациясидир (ХМК).

Бугун, Тошкент шаҳрида, “Wyndham” мехмонхонасида Чет – эл капитали иштирокидаги акциядорлик тижорат банки «Hamkorbank» ҳамда Жахон банки гурухига кирувчи Халкаро Молия Корпорацияси ўртасида валюта рискларини бошқариш ва миллий валютада кичик бизнесни кредитлаш имкониятини ошириш йўналишида икки томонлама СВОП келишуви имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Имзолаш маросимида ХМК вакиллари, «Hamkorbank» АТБ Кенгаш раиси, Бошкаруви раиси ва аъзолари иштирок этишди.

«Hamkorbank» АТБ ва ХМК ўртасидаги ушбу келишув ўзаро ҳамкорликни янада янги босқичга кўтариш имкониятини беради. ХМКнинг валюта рискларини бошқариш бўйича ушбу инструменти Ўзбекистонда биринчи марта тадбиқ этилмоқда.

“Ушбу келишув Hamkorbankга валюта рискларни бошқариш, банк кредит портфели рискини камайтириш ва албатта Ўзбекистон иқтисодиёти ривожи учун мухим тармоқ хисобланган кичик бизнесни миллий валютада кредитлаш имкониятини беради” – деб таъкидлади «Hamkorbank» АТБ Кенгаш раиси Икром Ибрагимов.

“ХМК Ўзбекистонда хусусий секторни ва иқтисодиёт тараққиёти учун мухим хисобланган махаллий капитал бозорини ривожланишини қўллаб қувватлайди” – деб таъкидлади ХМК вице – президенти Джингдонг Хуа. “Миллий валютада узоқ муддатли молиялаштириш асосий иқтисодиёт тармоқлари хисобланган кичик ва ўрта бизнес, агробизнес ва ишлаб чиқариш, инфраструктура и ижтимоий тармоқларга махаллий валютадаги ресурсларга бўлган эхтиёжини таъминлайди.

Ушбу мухим келишув ХМКнинг Ўзбекистон капитал бозорини ривожлантиришга қаратилган стратегиясини белгилайди”.

«Hamkorbank» АТБнинг бутун республика бўйича 33 та филиал ва 170 та хизмат кўрсатиш шахобчаларининг мавжудлиги мамлакатимизнинг барча худудларида, айниқса қишлоқ худудларида кичик ва микро бизнес субъектларини молиялаштиришда катта имкониятга эгадир.

Ушбу имзоланган келишув мамлакатимизда иқтисодиётни ривожлантиришда кичик бизнес субъектларини молиявий қўллаб қувватлаш орқали минглаб янги иш ўринларини яратиш, экспорт билан шуғилланувчи кичик бизнес субъектларининг ташқи савдо алоқаларини янада такомиллаштиришга ўз ҳиссасини қўшади.

«Hamkorbank» АТБ ва ХМК ўртасида ўзаро ҳамкорлик тарихи 2001 йилдан бошланган. Таъкидлаб ўтиш жойизки, кўп йиллик самарали ҳамкорлик натижасида Халқаро Молия Корпорацияси 2010 йилдан бошлаб Hamkorbank акционери бўлиб келмоқда. Банк капиталига инвестиция ва кичик бизнесни молиялаштириш йўналишларида 20.0 млн АҚШ долларига ортиқ бўлган келишувлари имзоланган. 2011 – 2014 йиллар мобайнида ХМК томонидан кредит рискларини бошқариш, ички назорат, ички аудит, маркетинг ва операцион рискларни бошқариш, корпоратив бошқарув йўналишларида, банкда агрокредит махсулотини жорий қилиш ва ривожлантириш сохаларида банкга техник кумак кўрсатилган. 2015 йилда банк филиаллар тармоғини самарадорлигини ошириш ва ходимларни бошқариш тизимини яхшилаш йўналишида техник кўмак бўйича шартнома имзоланган ва ушбу йўналишларда техник кўмак ишлари давом этмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг