Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 20/03/2019 Хива шаҳрида 74 ўринли, замонавий меҳмонхона иш бошлади
Хива шаҳрида 74 ўринли, замонавий меҳмонхона иш бошлади

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) –  Наврўз умумхалқ байрами арафасида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан юртимиз аҳолиси ва чет эллик сайёҳларга қулайликлар яратиш, мамлакатимизда туризмни янада ривожлантириш мақсадида кўҳна Хива шаҳрида замонавий мехмонхона қуриб фойдаланишга топширилди. 

“Хива-Локомотив” масъулияти чекланган жамиятига қарашли иншоот 74 ўринли бўлиб, 41 турдаги ҳар хил (шу жумладан, 2-3 кишилик ва VIP) хоналардан иборат. Бино икки қаватли бўлиб, ўзида миллий меъморчилик анъаналарини акс эттиради. Сайёҳларга қулайлик яратиш мақсадида мазкур меҳмонхона темир йўл вокзали ёнида бунёд этилган. Бунёд этилган иншоот жаҳон андозалари даражасида жиҳозланган. Меҳмонхонага замонавий иситиш ва совутиш тизимлари ўрнатилган.

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, “Ўзтемирйўловчи” АЖ томонидан кўҳна кентда яна иккита меҳмонхона қурилмоқда. Бинолар Ичан ва Дишан қалъа оралиғида жойлашган бўлиб, 56 ҳамда 84 ўинли. Ушбу иншоотларда сайёҳлар учун барча шарт-шароитлар жаҳон стандартлари бўйича жорий этилмоқда. Хусусан, бу ерда ёпиқ турдаги бассейн, сауна, замонавий ресторан фаолият кўрсатиши режалаштирилган. шуни алоҳида таъкидлаш керакки, мазкур меҳмонхоналардан Ичан қалъагача пиёда бориш мумкин, транспортга ҳам хожат ё‘қ. Бунёдкорлик ишлари якунлангандан сўнг бу ерда 85 та янги иш ўринлари яратилади.

Шунингдек, шу кунларда темирйўлчилар томонидан “Хива-Локомотив” истироҳат боғини барпо этиш ишлари ҳам қизғин давом этмоқда. Боғнинг умумий майдони 10 гектарни ташкил этади. Бу ерда 22 турдаги замонавий аттраксионлар ўрнатилади. Ҳудуд кўкаламзорлаштирилиб, 2500 дан ортиқ 14 турдаги манзарали дарахт ва гуллар экилади. Шу билан бирга 3 та мусиқали фаввора ҳам бунёд этилади. шунингдек, лойиҳа доирасида 500 кишилик амфитеатр ҳамда суний кўл ҳам қурилади. 

Манба: “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Ахборот хизмат.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг