Валюта курслари 01/08/2025
$1 – 12692.42
UZS – 0.8%
€1 – 14511.24
UZS – -0.24%
₽1 – 158.44
UZS – 3.0%
Қидириш
Иқтисод 09/07/2025 Хитойнинг Шандун шаҳри  EPC шартномаси бўйича Тошкентдаги иккита подстанцияни модернизация қилади

Хитойнинг Шандун шаҳри  EPC шартномаси бўйича Тошкентдаги иккита подстанцияни модернизация қилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ва Хитойнинг “Shandong Electrical Engineering & Equipment Group Co., Ltd. ” компанияси ўртасида Тошкент шаҳридаги 220 кВ кучланишли «Зафар» ва «Файзиобод» подстанцияларини лойиҳалаштириш, етказиб бериш ва ўрнатиш ( EPC) ишлари бўйича шартнома имзоланди.

Лойиҳанинг асосий мақсади — ушбу подстанцияларни замонавий элегаз изоляцияли комплект тақсимловчи қурилма (КРУЭ) подстанцияларига айлантиришдир.

Лойиҳа амалга оширилиши натижасида қуйидаги устувор натижаларга эришилади:

  • инсон омилининг таъсирини минималлаштириш;
  • ташқи иқлим шароитларининг салбий таъсирини камайтириш;
  • эксплуатация ва техник хизмат кўрсатувчи ходимларнинг хавфсизлигини ошириш;
  • подстанцияларнинг ишончли ишлашини таъминлаш;
  • атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтириш;
  • подстанцияларнинг замонавий эстетик кўринишини шакллантириш;
  • иш фаолиятини оптималлаштириш;
  • илғор технологиялар асосида ишлаб чиқарилган замонавий ускуналардан фойдаланиш.

Мазкур лойиҳа Ўзбекистон энергетика тизимини замонавийлаштириш ва унинг барқарор ишлашини таъминлашга хизмат қилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг