Валюта курслари 26/12/2024
$1 – 12928.27
UZS – 0.14%
€1 – 13462.21
UZS – 0.35%
₽1 – 129.66
UZS – 0.44%
Қидириш
Молия 22/11/2024 Хитойнинг Эксим банки Ўзбекистонда янги саноат лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга тайёр

Хитойнинг Эксим банки Ўзбекистонда янги саноат лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга тайёр

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 21-ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Хитой Халқ Республикаси Экспорт-импорт банки витсе-президенти Янг Донгнинг бошчилигидаги делегация билан учрашди.

Суҳбат чоғида томонлар жорий қўшма лойиҳаларни амалга ошириш жараёнларини атрофлича муҳокама қилдилар ва икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг истиқболли йўналишларини белгилаб олдилар.

Хитой томони Ўзбекистон ҳукумати томонидан Банк ташаббусларини қўллаб-қувватлагани, жумладан, банкнинг биринчи ҳудудий ваколатхонасини очишдаги ёрдамлашгани учун миннатдорлик билдирди. Таъкидланганидек, Тошкентдаги минтақавий ваколатхонаси Банкнинг 8 та давлат, жумладан, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Озарбайжон, Арманистон ва Грузиядаги фаолиятини қамраб олади.

Иқтисодиётнинг сув хўжалиги, телекоммуникация, гидроэнергетика ва транспорт каби тармоқларида қўшма истиқболли лойиҳалар портфелини кўриб чиқишга алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашувда томонлар Ўзбекистоннинг турли тармоқларида талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқариш лойиҳаларини суверен бўлмаган асосда келгусида молиявий қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича ягона позитсияни ишлаб чиқдилар.

Бугунги кунга қадар Хитой Эксим банки иштирокида умумий қиймати 3 миллиард доллардан ортиқ бўлган кимё саноати, энергетика, транспорт, ахборот технологиялари, қишлоқ ва сув хўжалиги каби соҳаларда, шунингдек, мамлакатимизда кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш доирасида 51 та лойиҳа молиялаштирилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг