Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Ўзбекистон 11/05/2024 Хитойнинг давлат хизматига доир тажрибаси ўрганилмоқда
Хитойнинг давлат хизматига доир тажрибаси ўрганилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги масъул ходимларидан иборат бир гуруҳ давлат хизматчилари Хитойда хизмат сафарида.

Делегация аъзолари Хитой Ҳалқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамкорлигида Наньчан шаҳрида ташкил этилган семинарда иштирок этмоқда.

Семинар иштирокчиларига Цзянси хорижий тиллар ва ташқи савдо коллежи мезбонлик қилмоқда.

Дастур доирасида иштирокчилар Хитойнинг давлат хизмати соҳасидаги ислоҳотлар, рақамлаштириш, раҳбар кадрларни тайёрлаш ва етакчилик кўникмаларини ривожлантириш бўйича

Хитой тажрибасини ўрганиши, маҳаллий даражада давлат хизматини ташкил этиш амалиёти билан танишиш мақсадида Сиань шаҳрига ташриф буюриши режалаштирилган.

Маълумот учун, семинар 15 майга қадар давом этади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг