Валюта курслари 16/01/2025
$1 – 12962.01
UZS – -0.07%
€1 – 13365.13
UZS – 0.43%
₽1 – 126.02
UZS – -0.02%
Қидириш
Иқтисод 16/01/2025 Хитойлик тадбиркорлар Фарғона вилоятида кўп қаватли турар-жой бинолари ва замонавий меҳмонхона мажмуаси қуриш ниятини билдирди

Хитойлик тадбиркорлар Фарғона вилоятида кўп қаватли турар-жой бинолари ва замонавий меҳмонхона мажмуаси қуриш ниятини билдирди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Хитойлик ишбилармонлар томонидан вилоятимиз ҳудудида кўп қаватли турар-жой бинолари ва замонавий меҳмонхона қурилиши режалаштирилмоқда.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ва хитойлик делегация вакиллари иштирокида ўтган учрашувда бу ҳақда маълум қилинди.

Вилоят ҳокими кўплаб йўналишларда хитойлик инвесторлар билан ҳамкорликда иш олиб борилаётганлигини қайд этиб, амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳалар қўллаб-қувватланишини билдирди. Фарғона ва Марғилон шаҳарларида кетаётган қурилиш жараёнлари ҳақида маълумот берилди.

Мулоқот давомида хитойлик инвесторлар кўп қаватли уйлар ва меҳмонхона учун мақбул жойлар билан танишаётганликлари ва икки томон қурилиш соҳаси масъуллари иштирокида лойиҳаларнинг аниқ концепцияси устида ишлаб, уни амалга ошириш шартлари бўйича таклифлар билдирилди, саволларга жавоб олинди. Учрашувда қайд этилган масалалар юзасидан ҳамкорликда ишлаб, музокараларни давом эттиришга келишиб олинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг