Хитойлик тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 25 июнь куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан Ўзбекистон Миллий иқтисодий ҳамкорлик уюшмаси билан ҳамкорликда хитойлик тадбиркорлар билан учрашув ташкил этилди.
Унда 40 га яқин йирик Хитой корхоналар ва уюшмалар раҳбарлари ҳамда Ўзбекистон етакчи тадбиркорлари иштирок этди.
Тадбир аввалида Хитойлик тадбиркорлар делегация раҳбари, Чунцин Цзинёй провинциясининг Маданий туризм гуруҳи раиси Луо Ю бугунги учрашув ва самимий меҳмондорчилик учун миннатдорлик билдирди.
Шунингдек икки мамлакат тадбиркорлари ўртасидаги ҳамкорликни изчил давом эттириш, инвесторларни жалб қилиш мақсадида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон Миллий иқтисодий ҳамкорлик уюшмаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Тадбир доирасида тадбиркорлар ўртасида В2В учрашувлари бўлиб унда келгусидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.