Мамлакатимизнинг Пекиндаги элчихонаси томонидан коронавирус пандемияси илк бор Хитойда қайд этилганидан то хозирги кунга қадар эпидемиология ҳолатида ватандошларимизга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиб келинмоқда.
Хусусан, COVID-19 пандемияси дунёда ҳукм сураётган шундай бир мураккаб даврда элчихона, Шанхай ва Гуанчжоу шаҳарларидаги Бош консулхоналари томонидан Хитойдаги 4900 нафардан зиёд ўзбекистонликларга консуллик – ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди ва Ватанга қайтишлари учун барча шароитлар яратиб берилди.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, давлатимиз раҳбариятининг шахсий назорти остида Хитойдан ватандошларимизни олиб келиш учун 4 та чартер рейслари ташкил этилди.
Жумладан, 2020 йилнинг 5 февраль куни коронавируснинг ўчоғи ҳисобланган Хубэй провинцияси маркази Ухан шаҳрида таҳсил олган ва меҳнат фаолияти билан шуғилланган 84 нафар ватандошларни Ўзбекистонга эвакуация ишлари амалга оширилди.
Шу билан бирга, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида ваколатхона томонидан Хитойдаги ватандошлар иштирокида 17 та маъданий-маърифий, Ватанпарварликка оид, шунингдек, тушунтириш профилактик тадбирлари уюштирилди.