Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Иқтисод 11/07/2016 Хитой ва МО ўртасидаги юк ташувчи темир йўл маршрути фаолият кўрсата бошлади
Хитой ва МО ўртасидаги юк ташувчи темир йўл маршрути фаолият кўрсата бошлади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Хитой Халқ Республикасининг Пекин-Тяньцзинь-Хэбэй ҳудудлари оралиғи ҳамда Марказий Осиё ўртасидаги юк ташувчи темир йўл маршрути фаолият кўрсата бошлади. Бу ҳақда “Синьхуа” агентлиги хабар беради.

Агентликнинг қайд этишича, 2016-йилнинг 8-июль куни Шахэ шаҳри (маъмурий жиҳатдан Синтай шаҳрига киритилган/Хэбэй провинцияси, Шимолий Хитой)дан Ўзбекистон пойтахтига юк таркиби жўнатилди.

Бу Пекин-Тяньцзинь-Хэбэй ҳудудлари оралиғи ҳамда Марказий Осиё ўртасидаги юк ташувчи темир йўл маршрутининг дастлабкисидир.

Юк таркибида шиша, болалар коляскаси ва бошқа товарлар ўрин олган, дея қайд этади “Синьхуа” агентлиги.

Мазкур маршрутнинг узунлиги 5 минг км. атрофида, йўлга кетадиган вақт 8 кун бўлиб, бу шу кундаги Марказий Осиёга юраётган амалдаги энг тезкор маршрут ҳисобланади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг