Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Молия 30/06/2016 Хитой Ўзбекистонга 2,7 млрд. АҚШ доллари миқдорида кредит беради
Хитой Ўзбекистонга 2,7 млрд. АҚШ доллари миқдорида кредит беради
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Хитой Халқ Республикаси Ўзбекистонга 2,7 млрд. АҚШ доллари миқдорида кредит ажратади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Хитой Халқ Республикаси раҳбари Си Цзиньпиннинг ўтган ҳафтада юртимизга қилган расмий ташрифи чоғида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзолари олдида қилган чиқишида хабар берди.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ўз чиқишида Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича кўплаб ҳужжатлар имзолангани қайд этди.

“Биз, жумладан Хитойнинг Ўзбекистонга 2,7 млрд. АҚШ доллари миқдорида кредит бериши, умумий миқдорда эса қурилиш объектларига 6,2 млрд. АҚШ доллари сарфланади”, деди Президент Ислом Каримов.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг