Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Хитойнинг Shandong Weida Construction Machinery Co., Ltd компанияси вакилларини қабул қилди.
Учрашувда Данғара туманида хитойлик инвесторлар маблағлари ҳисобига қурилиши режалаштирилаётган қурилиш материаллари (газоблок) ишлаб чиқариш лойиҳаси муҳокама қилинди.
Лойиҳа учун 25 млн. доллар сармоя киритилаётган бўлиб, дастлабки босқичда қурилиш материаллари (газоблок) ишлаб чиқарилади. Кейинчалик бинони алоҳида хоналарга бўлиш учун мўлжалланган деворлар ва қурилиш клейлари ҳам ишлаб чиқарилиши кўзда тутилган.
Лойиҳа ишга тушиши натижасида 100 дан ортиқ иш ўрни яратилади. Лойиҳа тўлиқ автоматлаштирилган бўлади.Ушбу қурилиш материалларига ички ва ташқи бозорда талаб юқори эканлигини қайд этган вилоят ҳокими, лойиҳа қўллаб-қувватланишини ва керакли кўмак берилишини маълум қилди.