Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Ўзбекистон 12/11/2024 Хитой компанияси Фарғона вилоятида меҳмонхона қуришни режалаштирмоқда

Хитой компанияси Фарғона вилоятида меҳмонхона қуришни режалаштирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Хитойнинг “Zhongke Shangsheng New Energy Vehicle” компанияси раҳбари Ли Мин бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашувда Хитой компанияси томонидан вилоятимиз ҳудудида беш юлдузли меҳмонхона қуриш лойиҳаси муҳокама қилинди.

Вилоятимизда замонавий меҳмонхоналарга талаб ортиб бораётганлигини таъкидлаган вилоят ҳокими, бу борадаги истиқболли лойиҳалар қўллаб-қувватланишини маълум қилди.

Мулоқот давомида хитойлик инвесторлар меҳмонхона учун мақбул жойларни кўздан кечиришлари ва лойиҳанинг аниқ концепцияси ҳамда уни амалга оширишнинг режа-жадвали ишлаб чиқилгач, яқин кунларда музокараларни давом эттиришга келишиб олинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг