Валюта курслари 08/04/2025
$1 – 12966.38
UZS – 0.15%
€1 – 14213.75
UZS – -0.06%
₽1 – 150.23
UZS – -2.05%
Қидириш
Иқтисод 07/04/2025 Хитой делегацияси Тошкент аэропортининг янги юк терминали имкониятлари билан танишди

Хитой делегацияси Тошкент аэропортининг янги юк терминали имкониятлари билан танишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Хитой делегацияси мамлакатимизнинг мультимодал юк ташиш соҳасидаги салоҳияти билан танишиш мақсадида 5-8 апрель кунлари Ўзбекистонда бўлмоқда.

Ушбу ташриф доирасида Хитой делегацияси билан “Uzbekistan Airports” компанияси раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Хорижлик меҳмонлар, жумладан, Синхуа шаҳар ХКП қўмитаси котиби ва Иу шаҳри мери, шунингдек, Хитойнинг энг йирик темир йўл ташувчиси – "YiWu Timex Industrial Investment Co., Ltd.." президентига Тошкент аэропортидаги янги юк терминалининг имкониятлари тақдим этилди. Экскурция давомида ҳамкорлар ўсимликлар ва тирик ҳайвонлар, қимматбаҳо юклар, озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармонларни сақлаш учун мўлжалланган умумий ва махсус омборхоналарни кўздан кечирди.

"Тошкентдаги янги юк терминали жорий йилнинг март ойи охирида очилган бўлиб, йилига тахминан 120 минг тонна юкни қабул қилишга мўлжалланган. Талаб ортиб борадиган бўлса, биз омборхоналарни кенгайтириб, янгиларини қуришга тайёрмиз. Биз ҳамкорликка очиқмиз ва юк ташиш ҳажмини ривожлантириш учун ҳамкорлар учун шарт-шароит яратишга тайёрмиз. Биз юқори салоҳиятга эга бошқа минтақавий аэропортларни ҳам таклиф қилишга тайёрмиз", - деди "Uzbekistan Airports" АЖ Бошқарув раиси Жавлонбек Умарходжаев.

"Биз Ўзбекистонни Хитойдан Европа мамлакатларига қўшма юк ташиш тизимини ташкил этишда муҳим транс-магистраль марказ сифатида кўрмоқдамиз. Мамлакат бу йўналишни ривожлантириш учун улкан салоҳиятга эга. Шу билан бирга, биз нафақат ҳаво транспорти ҳақида, балки мультимодал юк ташиш – ҳаво, автомобиль ва темир йўл транспортини ҳам назарда тутмоқдамиз." - дея қўшимча қилди делегация расмийлари.

Суҳбатни давом эттирар экан, хорижий ҳамкорлар Тошкентдан ташқари, Хитойга энг яқин жойлашуви билан жозибадор бўлган Андижон вилоятига ҳам юқори қизиқишларини таъкидладилар. Делегация Ўзбекистонда бўлиши давомида Андижон вилоятига ташриф буюриб, унинг мультимодал юк ташишни ривожлантириш борасидаги имкониятлари билан танишиш ниятида.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР