Валюта курслари 19/11/2024
$1 – 12825.01
UZS – 0.1%
€1 – 13552.19
UZS – 0.15%
₽1 – 128.62
UZS – 0.19%
Қидириш
Ўзбекистон 07/12/2016 Ханти-Мансийск округида юз берган ЙТҲда Ўзбекистон фуқаролари жабрланишди
Ханти-Мансийск округида юз берган ЙТҲда Ўзбекистон фуқаролари жабрланишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Россия Федерациясининг Ханти-Мансийск округида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси (ЙТҲ)да Ўзбекистон фуқаролари жабрланишди.

Эслатиб ўтамиз, 2016-йилнинг 4-декабрь куни соат 14.40 да ( Москва вақти) Тюмень — Ханти-Мансийск трассасида ЙТҲ рўй берди. Бунда автобус, юк машинаси ва иккита енгил автомобиль тўқнашиб кетди.

Автобусда болалар гимнастика жамоаси бўлган ва улар Ханти-Мансийскда ўтказилган мусобақадан Нефтеюганск шаҳрига қайтаётган бўлган.

Расмий маълумотларга кўра, ЙТҲ натижасида 12 нафар йўловчи ҳалок бўлган ва 22 нафари жабрланган.

Ўзбекистон ФВВ хабарига кўра, ЙТҲда жабрланганлар орасида ўзбекистонлик фуқаролар ҳам бор. Зулфия Эргашева (2001 й.т.) ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлган. Унинг опаси Гавхар Эргашева (2001 й.т.) оғир аҳволда Ханти-Мансийск шаҳридаги нейрохирургия клиникасига ётқизилган.

Ўзбекистон ФВВ Россия томони билан Зулфия Эргашеванинг жасадини 7-декабрь куни Ўзбекистонга етказиш масаласини келишган. Қизнинг жасади унинг отаси Сарвар Эргашев томонидан олиб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ФВВ тегишли идора ва вазирликлар билан ҳалок бўлган фуқаронинг оиласи ва яқинларига ташкилий масалаларда амалий кўмак бермоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг