Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – 18 март куни Молия вазирлигида, швейцария Давлат котиби ўринбосари, Молия тизими ва молия бозорлари бўлими ва Халқаро молия бўйича давлат котибияти, (СИФ) Федерал молия бўлими бошлиғи, Александр Каррер раҳбарлигидаги делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.
Делегация раҳбари ташрифдан мақсад Ўзбекистон Республикаси ва Швейцария Молия вазирликлари ўртасида икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш эканлигини билдирди.
Мукозаралар давомида Марказий Осиёда ХВЖ нинг техник ёрдам марказини очишни режалаштираётганлиги таъкидланди. Швейцария гуруҳи, шунингдек, унинг ҳукумати томонидан ушбу марказни тўлиқ (ёки қисман) молиялаштириш таъминланади. ХВЖ лойиҳалаштирилган марказ жойлашуви учун Ўрта Осиёдаги шаҳарларни кўриб чиқмоқда ва энг яхши номзодлар қаторида Тошкент шаҳри кўзда тутилмоқда. Марказ икки йўналишда техник ёрдам беришга мўлжалланган: мутахассисларни малакаларини ошириш ва ўқитиш, шунингдек, турли йўналишларда техник ёрдам кўрсатиш.
Учрашув сўнгида томонлар икки давлат ўртасида молиявий ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун кўзланган меморандум лойиҳасини кўриб чиқишга ва келгусида имзолашга келишишди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги телеграм канали.