Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Молия 05/03/2019 Халқаро валюта жамғармаси миссиясининг IV модда бўйича ташрифи
Халқаро валюта жамғармаси миссиясининг IV модда бўйича ташрифи

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) -- Халқаро валюта жамғармаси миссияси 2019 йил феврал ойидан мартгача бўлган даврда Ўзбекистонга сўнгги ўзгаришлар ва истиқболларни ўрганиш, мамлакат иқтисодиётини янада ривожлантириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш мақсадида ташриф буюрди.

Тошкентда халқаро жамғармаси катта молиячиси Алберт Эгер бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Республикаси Молия ва Иқтисодиёт вазирликлари, Марказий банк, Давлат солиқ қўмитаси, Бош прокуратура ва бошқа идораларда қатор учрашувлар ўтказди. Муҳокамалар ривожланиш устуворлиги, таркибий ислоҳотлар, пул-кредит сиёсати, молиявий ва солиқ тизимларига, Давлат бюджети ва унинг параметрларини 2019 йилда бажариш каби мавзуларга қаратилди.

Яқин вақт ичида Халқаро валюта жамғармаси Миссиянинг Ўзбекистонга ташрифи натижалари бўйича якуний баёнот эълон қилади.

Малумот учун: якуний баённомада ХВЖ миссияси сафари якунлари бўйича дастлабки натижалар кўрсатилади. Бундай ташрифлар Халқаро Валюта Жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги сўров билан боғлиқ равишда ХВЖнинг ИВ моддаси бўйича мунтазам (одатда йиллик) маслаҳатлашувлар доирасида, шунингдек Жамг’арма ходимлари назорати остида ўтказилган дастур муҳокамалари давомида ёки ХВЖ томонидан бошқа иқтисодий мониторингнинг бир қисми сифатида амалга оширилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Телеграмдаги расмий канали.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг