Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 03/04/2019 Халқаро облигация сотилишидан тушган маблағлар нимага сарфланади?
Xalqaro obligatsiya sotilishidan tushgan mablag'lar nimaga sarflanadi?

Тошкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – 2019 йил февралда жаҳон молия бозорларида Ўзбекистоннинг 1 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги 5 ва 10 йиллик суверен халқаро облигациялари жойлаштирилган эди.

Ўзбекистон Республикасининг илк суверен халқаро облигацияларини жойлаштиришдан тушган маблағлардан самарали фойдаланиш тўғрисидаги Президент қарори (ПҚ-4258, 02.04.2019 й.) билан маблағлар мамлакат ва халқимиз фаровонлигини янада ошириш, стратегик муҳим аҳамиятга эга бўлган лойиҳаларни молиялаштириш мақсадида тегишли фоизлар билан қайтариш шартларида қуйидагиларга йўналтирилади:

889,2 млн. АҚШ доллари аукцион орқали тижорат банкларининг депозитларига жойлаштирилади;

20 млн. АҚШ доллари “Агробанк” АТБга қарз сифатида берилади;

89,9 млн. АҚШ доллари “Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонасига ссуда сифатида берилади.

Манба: Адлия вазирлигининг телеграмдаги “Ҳуқуқий ахборот” канали.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг