Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Марказий банкда Халқаро молия корпорацияси (ХМК) эксперти иштирокида гаров реестри фаолиятининг ҳозирги ҳолати таҳлили ва ушбу реестрни юритишни такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан учрашув бўлиб ўтди.
Унда гаров реестри хизматларининг ҳуқуқий асосларини кучайтириш ва амалиётини таъминлаш мавзусида тақдимот ўтказилди.
Очиқ мулоқот шаклида ўтказилган учрашувда ХМК вакилининг соҳага оид тавсиялари тингланиб, хорижий тажриба асосида ушбу йўналишдаги фаолиятни янада такомиллаштириш, гаров реестри хизматларидан фойдаланишни оммалаштириш масалалари муҳокама қилинди.