Валюта курслари 29/11/2024
$1 – 12865.05
UZS – 0.13%
€1 – 13550.76
UZS – 0.28%
₽1 – 116.73
UZS – -2.78%
Қидириш
Ўзбекистон 06/12/2021 Халқаро инсон ҳуқуқлари кунига бағишланади
Халқаро инсон ҳуқуқлари кунига бағишланади

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан жорий йил 10-11 декабрь кунлари Тошкентда “Инсон ҳуқуқлари бўйича таълим: халқаро тажриба ва миллий амалиёт” мавзусида халқаро конференция ўтказилади. Онлайн ва офлайн шаклдаги анжуман миллий ҳамда халқаро ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ташкил этилмоқда.

Ушбу халқаро конференция Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг 25 йиллиги, БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича таълим ва тарбия тўғрисидаги декларацияси қабул қилинганининг 10 йиллиги ҳамда Халқаро инсон ҳуқуқлари кунига бағишланади.

Тадбир доирасида Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишда катта ҳисса қўшган фуқаролар ва ташкилотларга “Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун” кўкрак нишони тантанали тарзда топширилади.

Шунингдек, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ташкил этилганлигининг 25 йиллиги, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим ва тарбия тўғрисидаги декларацияси қабул қилинганининг 10 йиллиги, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 29 йиллиги муносабати билан Миллий марказ томонидан эълон қилинган “Рақамли авлод. COVID-19 пандемияси даврида инсон ҳуқуқлари бўйича таълим” республика танлови якунланади.Танлов ғолиблари эълон қилинади ва тақдирланади.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг