Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Маданият 04/04/2019 Халқаро бахшичилик фестивали учун 483 ўринга мўлжалланган 102 меҳмонхона қурилди
Xalqaro baxshichilik festivali uchun 483 o'ringa mo'ljallangan 102 mehmonxona qurildi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати 5-10 апрель кунлари Термизда ўтказиладиган биринчи Халқаро бахшичилик фестивали ҳақида ахборот берди. Унга кўра нуфузли тадбирда 75 мамлакатдан 170 нафар хорижлик меҳмонлар, жумладан дипломатик корпус вакиллари, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, шарқ маданияти ва санъати соҳасининг мусиқачилари ва экспертлари, шунингдек хорижий ОАВ вакиллари иштироки кутилмоқда.

Ҳозирги вақтда Термиз ва шаҳар атрофида жами 4 716 та ўринга эга 34 меҳмонхона фаолият олиб бормоқда. Шунингдек, тадбирга тайёргарлик кўриш жараёнида шаҳар ва унга яқин бўлган ҳудудда умумий 483 ўринга мўлжалланган 102 меҳмонхона уйлари барпо этилди.

Фестиваль иштирокчилари орасида Сурхондарё вилоятининг сайёҳлик салоҳиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида ташкилотчилар томонидан уч тилда 22 мингта буклет ва 1,5 минг тарқатма материаллар, шунингдек, Термиз ва Термиз вилоятининг 2 мингдан зиёд туристик хариталари тайёрланиб, чоп этилди.

Тадбирда дунёнинг 20 мамлакатидан 30 га яқин журналист ҳамда Ўзбекистон ОАВ вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.  

Манба: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси расмий сайти.   

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг