Валюта курслари 29/11/2024
$1 – 12865.05
UZS – 0.13%
€1 – 13550.76
UZS – 0.28%
₽1 – 116.73
UZS – -2.78%
Қидириш
Ўзбекистон 27/12/2021 Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг навбатдаги сессиясида ҳисобот берилди
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг навбатдаги сессиясида ҳисобот берилди

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Ҳалқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг эллик учинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессиянинг кун тартибидаги масала юзасидан Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғи Т.Саидовнинг "2021 йилда импортни оптималлаштириш, маҳаллий ишлаб чиқаришни рағбатлантириш ҳамда тадбиркорлик субъектларига кўмаклашиш борасида Тошкент шаҳар божхона бошқармаси томонидан амалга оширилган ишлар" мавзуси  бўйича ҳисоботи тингланди.

Рақамларга тўхталадиган бўлсак, 2021 йилнинг январь-ноябрь ойлари давомида Тошкент шаҳрининг товарлар ташқи савдоси 10,3 млрд. долларни ташкил этди. Мазкур кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,2 млрд. долларга кўпайган.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида бошқарма томонидан 13,3 трлн. сўм божхона тўловлари давлат бюджетига ундирилиши таъминланди. 

Ҳисобланган тўловлар таркибида имтиёзлар салмоғи юқорилигига қарамасдан, тушумлар ўтган йил шу даврига нисбатан 3,1 трлн. сўмга ёки 30,7% га ошди.

Божхона тўловлари йиғилувчанлигини ошириш мақсадида, БЮД ҳужжатларини дастлабки текшириш ва мониторинг қилиш, товарларнинг ТИФ ТН кодлари, божхона қиймати, бож ставкалари ва имтиёзлар нотўғри кўрсатилган ҳолатлар бўйича 36,9 млрд. сўм божхона тўловлари йўқотилишининг олди олинди.

Иқтисодий хавфсизликни таъминлаш мақсадида олиб борилган тадбирлар натижасида, 2082 та ҳуқубузарлик ҳолатлари аниқланиб, ноқонуний айланишдаги 293,5 млрд. сўмлик товар-моддий бойликларлар далилий ашё сифатида ушлаб қолинди. 

Суриштирув ҳаракатлари давомида қўшимча равишда жами 61,9 млрд. сўм божхона тўловлари ҳисобланди.

Маҳаллий ишлаб чиқаришни рағбатлантириш ҳамда тадбиркорлик субъектларига кўмаклашиш борасида бугунги кунда экспортда 84,3 % ва импортда 74 % юклароддалаштирилган тартибда расмийлаштирилди.

Кўриклар сони 2,5 мартага камайиб, самарадорлиги 3 баробарга ортди. Вақт сарфи экспортда 3,1 мартага ва импортда 2,2 баробарга қисқарди.

Декларацияларини рўйхатга олишга илгари 2-3 соат вақт сарфланган бўлса, автоматлаштириш натижасида ушбу жараён 5 дақиқада бажарилмоқда. 

Бундан ташқари, “Ягона дарча” тизими орқали 12 та органнинг 60 та рухсат бериш тусидаги ҳужжатлар бериш тартиби жорий қилинди. Бу ўз навбатида тадбиркорларга қўшимча қулайликлар яратиб, уларнинг вақти ҳамда харажатларини тежалишига хизмат қилмоқда.

Яна бир қулайлик сифатида тадбиркорлик субъектларига экспорт ва импорт қилаётган товарларига ТИФ ТН бўйича тўғри таснифлашда дастлабки қарорни олишлари учун имкониятлар яратилди.

Шу билан бирга, 221 та тадбиркорлик субъектларига 4 357 та ҳолатда жами 612,8 млрд. сўмлик божхона тўловларини кечиктириб тўлаш имтиёзи берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 октябрдаги “Рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5262-сон қарори талаблари асосида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида божхона божи «ноль» ставкада қўлланадиган хом ашё ва ярим тайёр маҳсулотларининг божхона расмийлаштируви тезкорлик билан амалга ошириб борилмоқда.

Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги давлат хизматлари шаффофлигини таъминлаш, божхона тартиб-таомилларини янада соддалаштириш, экспорт-импорт операциялари мутаносиблигини таъминлаш, Хавфни бошқариш тизимини амалиётда самарали қўллаш орқали тадбиркорлик ва инвестицияларни ривожлантириш йўналишлари келгусида ҳам олдимиздаги энг муҳим вазифалардан бўлиб қолади.

Толибжон САИДОВ,

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғи

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг