Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Молия 18/03/2017 “Халқ банки” пенсия ва нафақаларни тўлаш бўйича ягона ваколатли банк бўлди
“Халқ банки” пенсия ва нафақаларни тўлаш бўйича ягона ваколатли банк бўлди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Акциядорлик тижорат “Халқ банки” Ўзбекистон бўйича пенсия ва нафақаларни тўлаш бўйича ягона ваколатли банк бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Матбуот хизмати хабар беради.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 13 март куни “Пенсия ва нафақаларни тўлаш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга имзо чекди.

Қарорга мувофиқ, 2017 йил июль ойигача “Ўзбекистон почтаси” Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси томонидан молиялаштириладиган пенсия, ижтимоий нафақалар, компенсация ва бошқа тўловларни нақд пулда тўлашни босқичма-босқич “Халқ банки” бўлимларига ўтказиб беради.

Қарорда қайд этилишича, пенсия ва нафақаларни нақд пулда берувчи махсус кассалар фуқаролар йиғини биноларида ва бошқа маъмурий биноларда ташкил этилади.

Бунда пенсия ёки нафақани олиш учун махсус кассаларга мустақил бора олмайдиган шахсларга пенсиялар “Халқ банки томонидан” уларнинг яшаш манзили бўйича етказиб берилади.

Ўзбекистон раҳбари Марказий банкка берган топшириғига биноан, пенсия ва нафақалар бўйича барча тўловларни ҳар ойнинг 27 санасигача тўлаб берилиши учун “Халқ банки”ни зарур миқдордаги нақд пул билан таъминлайди.

“Халқ банки” кассирлар ва назоратчилар сонини оширади, марказий аппарат ва филиалларни керакли миқдордаги мутахассислар билан таъминлайди, шунингдек керакли жиҳозлар ва компьютер техникасини харид қилади.

Нақд пулларни махсус кассаларгача етказиб бориш учун 590 та инкассаторлик “Дамас”лари харид қилинади. Ўзбекистон Республикаси Марказий банк ёрдамида “Халқ банки”нинг ўзида ўзининг инкассация хизмати ташкил этилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг