Қайд этамиз, “Wargaming” компанияси “World of Tanks”, “World of Warships”, “World of Warplanes”, “Hybrid Wars” ва шу каби машҳур компьютер ўйинларининг ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади.
Учрашув давомида IUT вакиллари IT-мутахассисларни тайёрлайдиган Ўзбекистон-Корея университетининг фаолияти ҳамда ўқув дастурини такомиллаштириш ва инфратузилмани ривожлантириш режалари тўғрисида гапириб беришди.
Ўз навбатида, “Wargaming” вакиллари Ўзбекистонга ташриф буюришдан асосий мақсад - бу ердаги мавжуд имкониятларни ўрганиш ва ҳамкорликни йўлга қўйиш эканлигини қайд этишди.
“Wargaming” вакиллари компьютер ўйинларини ишлаб чиқариш бўйича ўз тақдимотларини намойиш этишди ҳамда компаниянинг ўқув юртлари билан ҳамкорликлари тўғрисида маълумот тақдим этишди.
Учрашув давомида IUT ҳамда “Wargaming” компанияси вакиллари томонлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилишди.