Валюта курслари 19/09/2024
$1 – 12739.95
UZS – 0.06%
€1 – 14191.03
UZS – 0.07%
₽1 – 139.14
UZS – -0.17%
Қидириш
Туризм 28/02/2024 Workshop: Беларус Республикасининг Туристик йўналишлари характеристикаси
Workshop: Беларус Республикасининг Туристик йўналишлари характеристикаси

Бугун, 28 феврал куни Тошкентда Workshop: Беларус Республикасининг Туристик йўналишлари характеристикаси тадбири ташкил этилди.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Беларусь давлатлари ўртасида кўп қиррали ҳамкорлик кенгаймоқда. Жумладан, жорий йилнинг 7-9 февраль кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлган Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев билан бўлиб ўтган музокараларда маданий-гуманитар йўналишда, шу жумладан спорт ва туризм соҳаларида фаол алмашинувларни давом эттиришга келишиб олган эдилар.

Шунингдек, Ўзбекистон-Беларус иккинчи ҳудудлараро форуми ўтказилиб, унда икки томонлама сайёҳлар алмашинуви ошириш масалаларини кўриб чиқилган эди. 

Бугунги тадбир Туризм қўмитаси, Беларус Республикасининг мамлакатимиздаги элчихонаси, Беларус Республикаси Спорт ва туризм вазирлиги, Ўзбекистон Хусусий туризм ташкилотлари уюшмаси кўмагида ўтказилди.

Тадбирда «ASIALUXE TRAVEL» ва «RATEHAWK» компаниялари томонидан Тошкент ва Минск ўртасидаги мунтазам рейсларни йўлга қўйган ҳолда, икки давлат сайёҳлари учун қулайликлар яратадиган энг яхши туристик маҳсулотлар тақдим этилди.

Тадбирнинг иккинчи қисмида эса конференция ташкил этилиб, унда Ўзбекистон ва Беларус Республикасия томонлари икки давлат ўртасидаги туризм йўналишини янада ривожлантириш чора-тадбирларини муҳокама қилдилар. 

Тадбир якунида расмийлар иштирокида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун матбуот анжумани ташкил этилиб, журналистларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб берилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг