Валюта курслари 12/03/2025
$1 – 12931.94
UZS – -0.06%
€1 – 14107.45
UZS – 0.37%
₽1 – 150.18
UZS – 3.13%
Қидириш
Туризм 11/03/2025 «Wanderlust» билан ҳамкорликда Ўзбекистон туризм салоҳиятини тарғиб қилиш масалалари муҳокама қилинди

«Wanderlust» билан ҳамкорликда Ўзбекистон туризм салоҳиятини тарғиб қилиш масалалари муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «ITB Berlin 2025» туризм кўргазмаси доирасида Берлин шаҳрида Буюк Британиянинг «Wanderlust» саёҳат журналининг раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Туризм қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Джамшид Абдусаламов ва «Wanderlust» журналининг халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича вице-президенти Девид Рид ҳамда бош муҳаррири Жорж Кипурос Ўзбекистон туризм салоҳиятини Европа қитъасида кенг тарғиб қилиш масалаларини муҳокама қилишди.

Хусусан, «Wanderlust» платформасида Ўзбекистонда тақдим этиладиган турлар, экскурциялар ва бошқа туристик хизматлар ҳақида маълумотлар жойлаштириш орқали Ўзбекистонни сайёҳлик йўналиши сифатида тарғиб қилиш, Ўзбекистоннинг платформадаги улушини ошириш, платформа фойдаланувчилари орасида хабардорликни ошириш учун махсус кампаниялар ўтказиш ҳамда «Wanderlust» ижодий жамоаси учун Ўзбекистонда пресс-турлар ташкил этиш истиқболлари кўриб чиқилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг