Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистоннинг Россиядаги Элчихонаси маълумотларига кўра, 2019-йилнинг 1-март куни Москва вақти билан соат 8:30 да Волгоград вилоятининг Михаилов туманидаги Р-22 “Каспий” федерал автомобил йўлининг 765-километрида ЙТҲ юз берди, натижада Мицубиши Оутландер автомобили ҳайдовчиси ва тўрт нафар йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлди. Улар орасида Ўзбекистон фуқароси Тошкент вилояти Бука тумани туғилган (1965-йил 17-декабр) Галина Анатолевна Серебрякова ҳам бор.
Бу ҳолат мамлакатимиз Элчихонасининг Консуллик бўлими назорати остига олинган.
Манба: ТИВ расмий сайти.