Валюта курслари 25/09/2024
$1 – 12754.83
UZS – 0.06%
€1 – 14202.50
UZS – 0.31%
₽1 – 137.21
UZS – -0.04%
Қидириш
Ўзбекистон 24/05/2017 Владимир Колокольцев: Ўзбекистон ички ишлар тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлардан ҳайратдамиз
Владимир Колокольцев: Ўзбекистон ички ишлар тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлардан ҳайратдамиз
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасидаги ҳамкорлик кенг кўлам касб этган. Мамлакатларимизнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари ўртасида ҳам яқин алоқалар йўлга қўйилган.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил апрель ойида Россия Федерациясига давлат ташрифи барча даражадаги ҳамкорликни янги босқичга кўтарди. Ички ишлар вазирликлари ўртасидаги алоқалар ҳам янада мустаҳкамланмоқда.

Россия Федерацияси ички ишлар вазири Владимир Колокольцев мамлакатимизга ташрифи доирасида ўтказилган учрашувлар ҳақида ЎзА мухбирига қуйидагиларни сўзлаб берди:

– Ўзбекистон Республикаси Президенти билан учрашув жуда мазмунли бўлди. Шавкат Мирзиёевнинг ҳуқуқ-тартибот тизими ва соҳа ходимлари фаолиятини чуқур билиши мени ҳайратга солди.

Ўзбекистонда жамоат тартибини сақлаш, тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлашга қаратилаётган эътибор, соҳа ходимларига яратилган шароитлар билан танишдик. Тизимда амалга оширилаётган ислоҳотлар бизда катта таассурот қолдирди. Россия ҳуқуқ-тартибот органлари фаолиятига татбиқ этиш мумкин бўлган жиҳатларни белгилаб олдик.

Учрашувда ички ишлар органлари фаолиятининг асосий мезони жамоатчилик фикри бўлиши зарурлиги таъкидланди. Бу жуда тўғри фикр. Тизим ходимлари фақат ҳисобот ёки статистика маълумотларига асосланиб хотиржамликка берилиши мумкин эмас. Уларнинг иши натижасини одамлар сезмагунча ҳуқуқ-тартибот органлари фаолиятини самарали, деб бўлмайди.

Бугун имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги ўртасида 2017-2018 йилларга мўлжалланган ҳамкорликка оид ҳужжатни амалий мазмун билан тўлдириб борамиз. ЎзА.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг