Валюта курслари 27/11/2024
$1 – 12820.47
UZS – 0.04%
€1 – 13470.47
UZS – 0.21%
₽1 – 122.26
UZS – -1.0%
Қидириш
Иқтисод 16/05/2019 “Vinci” француз компанияси Тошкентда кўприк ва меҳмонхоналар қуриш ниятида
“Vinci” fransuz kompaniyasi Toshkentda ko'prik va mehmonxonalar qurish niyatida

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Hyatt Regency меҳмонхонасида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Артикходжаев ва “MEDEF International” ўзбек-француз ишбилармонлари кенгаши вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Ўзаро мулоқот давомида савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация ва туризм йўналишларида алоқаларни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Артикходжаев Тошкент ҳаётида янги давр бошлангани, пойтахтимизда аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратиш ва халқимизнинг турмуш фаровонлигини ошириш йўлида кенг кўламли бунёдкорлик тадбирлари олиб борилаётганлигини қайд этди. Бундай шаҳарсозлик лойиҳаларида дунёнинг илғор давлатлари тажрибасидан фойдаланиш муҳимлигига эътибор қаратиб, франциялик ишбилармонларни бу борада ҳамкорликка чорлади.

“MEDEF International” ўзбек-француз ишбилармонлари кенгаши раиси Кристоф Фонтейн Ўзбекистон ва Тошкентда барқарор иқтисодий ўсиш кузатилаётган, барча соҳаларда янгиланиш, ривожланиш жараёнлари кечаётганлигини эътироф этиб, Франция томони ҳам ҳар томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда тараққий эттиришдан манфаатдорлигини билдирди.

Учрашув давомида тадбирда иштирок этган 30дан ортиқ француз компанияларининг Тошкент билан ҳамкорлик бўйича таклифлари кўриб чиқилди.

“Vinci” компанияси раҳбари пойтахтимизда барпо қилиниши режалаштирилган кўприклар ва меҳмонхоналар қурилишида иштирок этиш нияти борлигини маълум қилди. “Suez”, “Sade”, “BRL Ingenierie” компаниялари эса ичимлик, оқава ва суғориш учун сув таъминоти билан боғлиқ илғор технологиялар лойиҳалари таклифини киритишди. Шунингдек, мулоқот давомида ахборот технологиялари, транспорт коммуникациялари, қурилиш моллари ва озиқ—овқат маҳсулотларини етказиб бериш борасида қатор таклифлар кўриб чиқилди.

Тошкент шаҳар ҳокими пойтахт ҳудуди кенгайиши муносабати билан Янги Тошкент концепцияси тайёрланаётгани ҳамда “MEDEF International” ўзбек-француз ишбилармонлари билан асосан ушбу ҳудудда қўшма лойиҳалар амалга оширилишини маълум қилди.

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг