Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Технологиялар 22/07/2016 “VimpelCom”нинг Ўзбекистондаги лицензияси 2031-йилга қадар узайтирилди
“VimpelCom”нинг Ўзбекистондаги лицензияси 2031-йилга қадар узайтирилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон алоқа оператори Beeline (Unitel)нинг асосий лицензиясини 15 йилга узайтирди, дея хабар беради “VimpelCom Ltd.” компанияси.

Ўзбекистон Республикаси назорат органларининг лойиҳалаштириш, қуриш, эксплуатация қилиш, уяли ва алоқа хизматларини кўрсатиш, шунингдек компания режаларида ўз телекоммуникацион тармоғини келгусида ривожлантириш бўйича лицензиясини узайтириш бўйича қарор 2016-йилнинг май ойида топширилган ариза асосида қабул қилинган.

Республикасида “Beeline” савдо белгиси остида 2G, 3G, ва 4G/LTE алоқасини тақдим этувчи ва 9,5 миллион абонентлар учун digital-хизматларни тақдим этувчи “VimpеlCom” учун Ўзбекистон муҳим бозор ҳисобланади. 2006-йилдан бошлаб “VimpelCom” Ўзбекистонга 1 млрд. АҚШ долларидан зиëд маблағ сармоя қилган, шунингдек 950 миллион доллардан зиёд солиқ тўлаган, бу эса уни мамлакатнинг энг йирик солиқ тўловчиларидан бирига айлантирди.

Воқеани шарҳлар экан, “Beeline Uzbekistan” Бош директори Дмитрий Шуков қуйидагиларни белгилаб ўтди: "Биз Ўзбекистондаги лицензиямиз узайтирилганидан жуда мамнунмиз ва ушбу муҳим бозорда ўз абонентларимиз учун дунё даражасидаги хизматларни тақдим этишда давом этамиз. Биз 2G тармоғи билан республиканинг 88% аҳолисини, 3G тармоғи билан 52% аҳолини қамраб олганмиз, айни пайтда эса 4G/LTE базасидаги сервисларимизни сезиларли даражада кенгайтиришга тайёргарчилик кўрмоқдамиз. VimpelCom бор барча мамлакатларда асосий рақамли ва телеком-хизматлар билан барчани таъминлашга интилади, бу эса биз улар учун фаолият ютитаётган миллионлаб мижозларнинг ҳаётини янада яхши ва қулайли қилади".

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг